АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливиянинг Бенғози шаҳридаги дипломатлар ҳалок бўлган АҚШ консуллигида хавфсизлик чоралари учун масъулиятини ўз зиммасига олди.
11 сентябр куни жанггарилар Бенғозидаги консуллика уюштирган ҳужумда АҚШ элчиси ва уч нафар америкалик дипломат ҳалок бўлган.
Клинтон АҚШнинг хориждаги барча дипломатик идораларида хавфсизликни таъминлаш ўз вазифалари доирасида эканини таъкидлади.
Клинтон бу баёнотни Перу пойтахти Лима шаҳрида CNN телеканалига берган интервьюси чоғида қилди.
АҚШ Президенти Барак Обама ва вице президент Жозеф Байден Бенғозидаги Америка консуллиги хавфсизлиги учун масъул бўлмаган, дея қўшимча қилди Клинтон.
Сешанба куни Обама ва Республикачилар партиясидан президентликка даъвогар Митт Ромни ўртасида иккинчи теледебат бўлиб ўтади.
Баҳс давомида Ливиядаги АҚШ консуллигига қилинган ҳужум масаласининг кўратилиши кутилмоқда.
Ромни Ливиядаги ҳужумни Обама ташқи сиёсатнинг муваффақиятсизлиги, дея атаган.