Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 16 октябр куни Парижда Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус билан учрашди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, сиёсий-дипломатик, иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Абдулазиз Комилов Франциядаги қатор вазирликлар ва идоралар расмийлари билан ҳам учрашувлар ўтказган.
Шунингдек, Ўзбекистон-Франция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтган.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Франция тадбиркорлари ҳаракати (MEDEF) бизнес-форумида қатнашган.