"Ўзбекистон ҳаво йўллари" иккита янги халқаро рейс очади

Ўзбекистон ҳаво йўллари янги йўналишдаги рейсларни ташкил қилди. Компания матбуот xизматининг маълум қилишича, xалқаро йўналишларда Покистоннинг Исломобод ва Хитойнинг Урумчи шаҳарларига иккита янги рейс жорий этилади.

Исломободга рейслар ҳафтада икки марта А320 самолётида, Урумчига эса ҳафтада бир марта Boeing-767 самолётида амалга оширилади.

Шунингдек, айрим йўналишларда рейслар сони кўпайтирилади. Қишки жадвалга ўтилиши билан Дубай ва Шаржага рейслар ҳафтасига иккитанинг ўрнига учта, Амритсарга эса иккитанинг ўрнига бешта бўлади