Қирғизистонда ўтказилган махсус амалиёт чоғида террорчилик ҳужумига тайёргарлик кўришда гумон қилинган беш киши қўлган олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилган
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Нурлан Тўкталиевнинг маълум қилишича, террорчиликда айбланаётган гуруҳ 17 октябр куни Бишкек атрофидаги қишлоқлардан бирида қўлга олинган.
- Қирғизистон Республикасининг беш фуқароси қўлга олинди. Қўлга олинганларнинг уй-жойлари текширилганда бир нечта ўқотар қурол, ўқ-дори, гранаталар, қўлбола портловчи мосламалар ва тақиқланган адабиётлар топилди, - деди Нурлан Тўкталиев.
Расмий террорчи сифатида қўлга олинганларнинг уйларидан топилган адабиётлар мазмуни тўғрисидаги ахборотни очиқламади. Нурлан Тўкталиевга кўра, қўлга олинган гуруҳ Бишкек шаҳрида бир қатор террорчилик ҳаракатларини уюштиришни режалаган.
-Мазкур террорчи гуруҳ яқин вақтларда Бишкек шаҳрида ҳуқуқ - тартибот тузилмалари ва давлат хизматчиларига қарши бир қатор террор ҳаракатларини содир этишни режалаштирган, -деди Нурлан Тўкталиев.
Диншинос олим, Бишкекдаги “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” таҳлилий маркази директори Қодир Маликов экспертлар Қирғизистонда террорчи гуруҳларнинг пайдо бўлиш хавфи мавжудлиги ҳақида бонг уриб келишганини айтди.
Қодир Маликовга кўра, қўшни давлатларда диндорларга нисбатан олиб борилаётган репрессив сиёсат, Қирғизистондаги сиёсий нобарқарорлик, иқтисодий вазиятнинг ёмонлиги ва ижтимоий тенгсизликнинг кучайиб бориши мана шундай ҳолатга сабаб бўлмоқда.
Қодир Маликов 17 октябрда Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан қўлга олинган гуруҳ “жиҳодчи-такфирчилар” бўлиши мумкин, деб таҳмин қилади.
- Уларнинг кўпчилигида ислом дини тўғрисида базавий билим йўқ. Шунга қарамай, уларнинг асосий мафкураси жиҳод қилишдир. Улар ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига қарши қуролли жиҳод уюштиради. Иккинчидан, бу каби гуруҳлар ўз фаолиятида кўпинча жиноят оламида фойдаланиладиган усулларни қўллашади. Масалан, уларда оддий фуқаролардан ёки бойлардан зўравонлик қилиб закот олса, маблағ талаб қилса бўлади, деган рухсат бор, - деди Қодир Маликов.
Бундан аввал ҳам ҳуқуқ-тартибот тузилмалари Бишкекда бир қатор террорчи деб гумонланган гуруҳлар қўлга олинганини билдирган.Масалан, 2011 йилнинг бошида “Жайшул Маҳди” гуруҳи аъзолари ҳибс қилинган эди. Бу гуруҳ аъзоларига пойтахтдаги спорт саройи олдидаги портлашни уюштириш, милиция бўлимлари бинолари олдида портлашларни режалаштириш, уч нафар милиция ходимини ўлдириш каби айбловлар билдирилган. Бу гуруҳ аъзоларига нисбатан айни пайтда суд жараёни давом этмоқда.