Россиянинг Террорчиликка қарши кураш қўмитаси якшанба куни Шимолий Кавказда кенг кўламли операциялар ўтказди.
Ахборот агентликлари хабарига кўра, 49 нафар жанггари ва бандит ўлдирилгани айтилаётган амалиётда Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирок этган.
Террорчиликка қарши кураш қўмитаси маълумотига кўра, амалиётлар Кабарда Болқор ва Доғистон Республикалари ҳудудида ўтказилган.
Айни пайтда, Доғистонда амалга оширилган бошқа иккита амалиётда жанггарилар қўмондонлари экани айтилаётган бир неча шахс ўлдирилган.
Ўтган ҳафта Россия Президенти Владимир Путин хавфсизлик хизматларини шу кунга қадар 300дан ортиқ жанггарини йўқ қилгани учун мақтаган эди.