OzodJavob дастурининг навбатдаги сонида Россияда қонуний ишлаш тартиби ҳақида суҳбатлашамиз.
Хоразмнинг Янгибозор туманида яшовчи 26 ёшли Алишер OzodJavobга мурожаат қилиб, Россияга бориб ишлаш нияти борлиги ва у ерда қай тартибда қонуний ишлаш мумкинлиги ҳақида сўради.
- Бир-икки танишим Россияда 3-4 йилдан буён ишларди. Яқинда нолегал, деб уларни депорт қилишди. Қайтиб келишди. Мен ҳам Россияга кетиб, ишлашни мўлжаллаяпман. Лекин мен легал тартибда ишлашни хоҳлайман. Депорт бўлиб, қайтиб келиш ниятим йўқ. Шунинг учун илтимос, қонуний ишлаш йўллари ҳақида маълумот берсангиз. Қандай ҳужжатлар керак? Қанча пул тўлаш керак, дея мурожаат қилди хоразмлик Алишер.
Россия матбуотида деярли ҳар куни ноқонуний ишлаётган меҳнат муҳожирлари ушлангани ва депортация қилингани ҳақидаги хабарларни ўқиш мумкин.
Бугунги кунда Россиянинг деярли ҳар бир шаҳрида муҳожирларни вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналари ташкил этилаяпти.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F65494355&show_artwork=true
Бу ҳибсхоналарга тушмаслик ва Россиядан депортация қилинмаслик учун, ўзбекистонлик меҳнат муҳожири қай тартибда ишга қонуний жойлашиши мумкин?
Биринчидан Россия қонунларига кўра, Россияга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатларнинг фуқаролари бу мамлакатга киргач, етти иш куни мобайнида Миграция хизматида ҳисобга туриши керак.
РФда амалда бўлган “Хорижий фуқаронинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий аҳволи тўғрисида”ги қонунга кўра, бунинг учун чет эллик фуқаро “Хориж фуқаросининг яшаш жойига етиб келгани тўғрисидаги билдиришнома бланкаси”ни тўлдириши керак.
Санкт-Петербургдаги “Марказий-осиёлик меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатиш жамғармаси” ташкилоти раҳбари Маҳмуд Маматмўминовга кўра, мазкур бланка учун 180 рубл тўланади.
- Қонуний яшаш учун келган мигрантлар ўзини легал ҳолатга олиб кириш учун, аввало, бу ерда уч ойлик регистрациядан ўтиши керак. “Гостевой”, дейишади. Бу уч ойга берилади. Безвизовой ҳукуматлар фуқаролари қонунга кўра, 90 кунгача Россия ҳудудида юриши мумкин. Бунда келган одам кутиб олаëтган кишининг адресини ëзиб, почта орқали 180 сўм тўлаб, жўнатиб қўяди. Буни уведомление дейишади.
ФМС (Федерал Миграция хизмати- Таҳр.)га жўнатади. Бу бланка бўладида, шу бланкани олиб юради. Кириб келаëтганда миграциядан ўтган қоғози бўлади, шунинг ëнига паспорти билан бланканинг тўланган пули, почтада тўланганини кўрсатувчи печати бўлади. Шуни ҳар доим ёнида олиб юради. Уни кўрсатган ерда полиция ҳам, бошқаси ҳам: "Ҳа бу қонуний экан", деб индамайди, дейди Маматмўминов.
Озодлик мухбири ўзбекистонликнинг Россияда қонуний ишлаши мумкин бўлган уч хил йўлини ўрганди.
Биринчи йўл Россияда "Ишлаш учун рухсатнома" олиш
Россия қонунларига кўра, виза талаб қилинмайдиган давлатлар, жумладан, Россияда Ўзбекистон фуқаролари "Ишлаш учун рухсатнома" олса, қонуний ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
"Ишлаш учун рухсатнома" олиш учун хорижлик фуқаро Россиядаги ташкилотлар билан меҳнат шартномаси тузиши лозим бўлади.
Маматмўминовга кўра, "Ишлаш учун рухсатнома" ҳужжатлари учун, тахминан, 300 АҚШ доллари миқдорида пул тўланади.
- Шу договорни олиб бориб ФМСга топширади. У ерда комиссияси бор, госпошлин деб қўяди, шуни тўлайди. Страховой полис, сертификат, шунга кетадиган ўзининг пуллари бор. Масалан, медкомиссиясига 3900 рубл тўлайди. Госпошлинага 2000 рубл тўлайди. Страховой полис 1000 рубл, ВИЧ справкаси учун 1000 рублдан 2000 рубл, хуллас, 9000-10000 атрофида пули кетади. Бу пулни долларга ҳисобласак 300 долларнинг нари берисидаги пул бўлади, дейди Маматмўминов.
Агар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири "Ишлаш учун рухсатнома" олишга кўмаклашадиган тижорат фирмалари ёрдамидан фойдаланса, у ҳолда 400 доллар атрофида пул сарфлаши мумкин.
Россия қонунларига кўра, агар хориж фуқароси уч ой мобайнида "Ишлаш учун рухсатнома" ололмаса, мамлакат ҳудудидан чиқиб, қайта кириши шарт.
Уч ой ичида "Ишлаш учун рухсатнома" олишга муваффақ бўлган фуқаро бир йил ичида Россия ҳудудида яшаб, ишлашга ҳақли.
- Улар "разрешения на работу"ни 9 ойга ëзиб беради ва бунга 3 ой кутилган муддат ҳам қўшилади. (Рухсатнома олишга кетган 3 ой муддат ичида ҳам меҳнат муҳожирининг ишлаши қонуний ҳисобланади - Таҳр.) "Разрешение на работу" деган қоғоз ID картга ўхшаган нарса бўлади. Унда фамилияси, исми, сурати билан бирга ишлайдиган ишхонасининг номлари билан ëзиб беради. Бу 9 ойга ëзилади. Тугаш жараëнида у одам яна чиқиб келиши керак. Тугайдиган вақтда ë ўзи яшаб турган жойга чиқиб келиши керак ëки яқин ўртадаги чет давлатга чиқиб келса ҳам бўлади, дейди Маматқулов.
РФнинг “Хорижий фуқаронинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий аҳволи тўғрисида”ги қонунга кўра, "Ишлаш учун рухсатнома" олган фуқаро бир йилдан сўнг қайта ҳужжат топшириши лозим бўлади.
Бу ҳолатда ҳужжатлар учун яна тахминан 300 АҚШ доллари атрофида пул тўланади.
Россияда қонуний ишлашнинг иккинчи йўли - патент олиб ишлаш.
Бунда хорижлик фуқаро жисмоний шахс билан шартнома имзолайди.
- Жисмоний шахс билан ўзаро шартнома тузиб, шу одамнинг ë уйларини ремонт қилиб бериш ëки шунга ўхшаган нимаики иши бўлса, шу ишларга бериладиган рухсатнома бу патент. Бу ҳам ФМСдан олинади. У арзонроқ. 5000 рублга яқин пул кетади. Фирма орқали топширса, 8000га боради. Лекин бунда муҳожир келган вақтдаги регистрация қилинган жойидан бошқа жойга ўтказмайди. Шу бўйича ҳар ойда 1000 рублдан тўлаб ишлаб юрса бўлади. Бу ҳам бир йил тугагунча бериладиган рухсатномалардан биттаси, деди Маматмўминов.
Бир йилдан сўнг фуқаро патент олиш учун қайта ҳужжат топшириши ва тахминан, 150 доллар атрофида пул тўлаши керак бўлади.
Учинчи йўл юқори малакали мутахасислар учун
Россияга келиб қонуний ишлашнинг учинчи йўли ҳам бор, фақат бу йўл юқори малакали мутахасисларга тааллуқли.
Бу ҳолатда Россиядаги ташкилотларнинг ўзи хориж давлатлари, жумладан, Ўзбекистондаги малакали мутахасисларни топиб, улар билан шартнома имзолайди.
Қонунга кўра, бундай ҳолатда Россияга кириш учун виза талаб қилинмайдиган давлатлар қаторида бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда вақтинчалик яшашга рухсатнома олиб, бу мамлакатда уч йил давомида яшаши ва ишлаши мумкин.
Лекин қонун бўйича фуқаро ҳар йили ишлаш учун шартномани янгидан олиши лозим.
Россия қонунларида белгиланган бу қоидаларни бузган чет эллик фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилиб, 2000 рублдан 5000 рублгача жаримага тортилади.
Баъзи ҳолатларда фуқаро Россиядан депортация қилиниш хавфига ҳам дуч келиши мумкин. Бундай пайтда фуқаронинг беш йилгача Россия ҳудудига кириши тақиқланади.
Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.
Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.
Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, телефон орқали +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизни беришингиз мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди