Украина сайловга тайёргарлик кўрмоқда

Украинада бугун парламент сайловлари арафсидаги сукунат куни бошланди.

Украинага парламент сайловларини кузатиш учун 3800 та халқаро кузатувчи келгани хабар қилинмоқда.

Сайловчилар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, сиёсий партиялар орасида сайловчилар Регионлар партиясига кўпроқ мойил бўлмоқда. Бу партияга сўралганларнинг камида 25 фоизи овоз беришини билдирган. Иккинчи ўринда эса бирлашган мухолифат ва боксчи Виталий Кличконинг “Удар” партияси бормоқда.