Туркманистон чегараси яқинида газ қазиб чиқарилади

“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси 2013 йил биринчи чорагидан бошлаб Туркманистон чегараси яқинидаги еттита газ-конденсат ҳавзасини ўзлаштира бошлайди.

Мазкур ҳавзаларни ўзлаштириш 2017 йилга бориб минтақада газ қазиб чиқариш ҳажмини йилига 3,5 миллиард куб метрга етказиш имконини яратади.

Ҳозир у ерда бурғалаш ва инфратузилма яратиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қиймати 320 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилаётган бу лойиҳани “Ўзбекнефтегаз” ширкати ўз ҳисобидан молиялаштиради.