Sandy довули қурбонлари сони ортмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Довулдан асосан Нью Йорк, Нью Жерси, Мэриленд, Пенсилвания ва Коннектикут штатлари катта зарар кўрди. Табиий офат қурбонлари Америка ва Канадада камида 40 кишига етди. Sandy довули оқибатида биргина Ню Йорк шаҳрининг ўзида камида 18 одам нобуд бўлди. Нью Йорк, Нью Жерси, Мэриленд, Пенсилвания ва Коннектикут штатларида миллионлаб одам электрсиз қолди. Мазкур штатлардаги кўпгина шаҳарлар, айниқса¸ Ню Йорк шаҳри инфротузилмасига жиддий шикаст етди.