Исроил Мудофаа вазирлиги пайшанба куни Фаластин раҳбарларидан бири бўлган Абу Жиҳоднинг ўлдирилишига таалуқли бўлган материалларни жамоатчиликка ошкор қилиш юзасидан қўйилган тақиқни бекор қилди.
Асли исми Халил ал Вазир бўлган, аммо Абу Жиҳод номи билан танилган бу шахс Фаластиннинг ўша пайтдаги раҳбари Ёсир Арофатнинг ёрдамчиси бўлган ва 1988 йилда ўлдириб кетилган эди.
Исроилдаги “Едиот Ахронот” газетаси 1988 йилнинг апрелида Абу Жиҳодни Тунисда ўлдирилишини ташкил этган гуруҳ аъзосидан 12 йил аввал интервю олган эди. Бу интервю энди жамоатчиликка ҳавола қилиниши мумкин.
Бу билан Исроил Фаластин озодлик ташкилотининг иккинчи сонли раҳбарини ўлдиришни ўз махсус хизматлари ташкил этганини расман тан олди. Маълумотларга кўра, Фаластин лидерига уюштирилган суиқасдда Исроилнинг амалдаги мудофаа вазири Эҳуд Барак ва Бош вазир ўринбосари Моше Яалон ҳам иштирок этган.