4 ноябр куни Россияда Халқ бирлиги куни нишонланади. Айни кунда¸ шаклланган анъанага кўра¸ рус тақирбошлари ва миллатчилари Рус марши ўтказади.
Охирги уч йил давомида биринчи маротаба миллатчилар ўз акцияларини марказдан четдаги Люблино туманида эмас, балки Москва марказида ўтказишга пойтахт мэриясидан рухсат олди.
2009 йилдан 2011 йилга қадар Рус маршлари полиция ва ОМОНнинг қаттиқ назорати остида ўтказилиб келинади.
Бу сафар миллатчилар Кадашевский, Якиманка ва Қрим кўчалари бўйлаб юриш қилиб¸ Қрим тепалигидаги Марказий Рассомлар уйи атрофида митинг ўтказишни режаламоқда.
Рус марши 2005 йилдан буён рус радикал-миллатчилик ҳаракатлари ва ташкилотлари томонидан уюштирилиб келинади.
Шаҳар марказида уюштирилаётгани боис¸ Москва ҳокимияти 4 ноябрдаги юришда фақат 10 минг иштирокчи қатнашишига рухсат берди.
Ҳуқуқ фаоллари 4 ноябр арафасида Москвадаги меҳнат муҳожирларини эҳтиëткорликка чақириб¸ миллатчиларнинг эҳтимолий ҳужумларидан огоҳлантирмоқдалар.