Қувайтда мухолифатчилар сайлов қонунчилигига киритилган янги ўзгартишларга қарши якшанба куни оммавий намойиш ўтказмоқчи бўлиб турибдилар.
Яқиндагина 20 дан зиёд киши иштирок этадиган ҳар қандай йиғилишга тақиқ қўйган мамлакат расмийлари намойишчиларни тарқатиш учун полицияга куч қўллаш ваколатини берган.
21 октябр куни Қувайтда ўтказилган намойиш чоғида юзага келмиш оммавий тартибсизлик натижасида ўнлаган одам, шу жумладан, 11 нафар полициячи тан жароҳати олганди.
Олти йилдан буён сиёсий бўҳронни бошдан кечираётган Қувайтда 7 октябр куни амир Сабоҳ ал-Аҳмад фармони билан яна парламент тарқатиб юборилганди. Муддатдан олдинги парламент сайловлари шу йилнинг 1 декабрига белгиланган.
Асосан диндорлардан ташкил топган мухолифатчилар фикрича, сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартишлар амир тарафдорлари учун қўшимча имтиёзлар яратади.