Эрон расмийлари Ўзбекистонга пахта толаси транзити учун 30 фоизлик чегирма тақдим қилди.
РИА Новостининг хабар қилишича, бундай келишувга шу йил сентябр ойида Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Эронга сафари чоғида эришилган.
Тошкент учун берилган бу имтиёз йил давомида амалда бўлади ва кейинчалик унинг муддати томонлар розилиги билан чўздирилиши мумкин.
Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон ўзининг асосий экспорт маҳсулотларини хорижга сотиш учун қўшимча йўллар қидира бошлаган.
Агар 2000 йиллар ўрталаригача Ўзбекистон пахта толасининг асосий қисми Рига ва Иличевск бандаргоҳлари орқали хорижга чиқарилган бўлса, ҳозирги пайтда бу маҳсулот кўпроқ мамлакат ичидаги омборлардан олиб кетиш шарти билан сотилмоқда ёки Ҳинд океанидаги бандаргоҳлар орқали четга чиқарилмоқда.
Ўзбекистонда йилига 3,5 миллион тоннагача пахта хом ашёси ва 1 миллион тоннадан кўпроқ пахта толаси ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган пахта толасининг тақрибан 75 фоизи хорижга сотилади.
Айни пайтда Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилгани боис шу кунгача дунёдаги 100 дан зиёд ширкат ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.