Катта йигирмалик Молия вазирлари учрашуви бошланди

Мексика Молия вазири Хосе Антонио Меаде ва Жаҳон банки Президенти Жим Йонг Ким, Мехикл шаҳри. 2012 йил 4 ноябр.

Мехико шаҳрида саноати тараққий этган давлатларни ўз ичига олувчи Катта йигирмалик Молия вазирлари ва Марказий банк раислари учрашуви бошланди.

Икки кунлик йиғилишда Европадаги қарзлар билан боғлиқ бўҳрон ва АҚШдаги иқтисодий ўнгланишнинг истиқболлари муҳокама этилиши режаланган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Катта йигирмалик Молия вазирлари ва Марказий банк раислари учрашувида асосий эътибор молиявий бўҳронни глобал миқёсда ҳал қилишнинг принциплари ва механизмлари муаммосига қаратилади.