"Эр-хотин телефонда гаплаша олмай қолдик"

"Ўзбекистондаги Билайн компанияси жонга тегди. Уйга телефон қилолмайман. Қилсам, операторлар эр-хотиннинг гапини эшитади. Бу нима аҳвол? Бир йилдан бери шу гап" дейди Москвадаги ўзбек муҳожири.
Ўзбекистондаги Билайн компанияси жонга тегди. Уйга телефон қилолмайман. Қилсам, операторлар эр-хотиннинг гапини эшитади, пул юборсам эшитади, бу нима аҳвол. Бу бир-икки кунлик гап эмас. Бир йилдан бери шу гап.


Маиший хизмат уйи кимники?

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидан қўнғироқ қилган Илмира Пак 25 йилдан кўп вақт давомида меҳнат қилиб келган маиший уйни коллектив билан хусусийлаштириб олганига қарамай, ҳозирда корхонага бошқа шахс далолатнома асосида эгалик қилаётгани, бу борада ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаати самарасиз қолиб келаётганидан шикоят қилди.

- Давлатдан сотиб олдик 1993 йил. Беш йил ичида привитизация қилдик. 1995 йилгача привитизация бўлган. Мен чеварман...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин:

Илмира Пак билан суҳбат

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Илмира Пак билан суҳбат



Фарғона қишки зулмат ва совуққа чўкмоқда

Озодликка Москвадан қўнғироқ қилган Рустамжон қиш фасли бошланмасдан Фарғонада газ ва электр тақчил эканини, кўмир ва ўтин нархлари қимматлаб кетганидан нолиди.

- Мен ўтган йил борганимда газ умуман бўлмади. Ўтин умуман йўқ, свет йўқ. Қийинчилик мана шуларданда. Ҳамма нарса қиммат. Йилдан йилга қимматлаб кетаяпти. Олдинлари қишда газ оз-моз келарди. Совуқ кунлардада. Свет ҳам берарди. Ҳозир энди газ ҳам йўқ, свет ҳам йўқ. Ўтинлар қиммат. Бола-чақа Ўзбекистонда. Мен 7 йилдан бери Москвадаман. Бу ерда ҳам нарх-наволар яхши бўлмаяпти. Бу ерда ҳам кўпайишиб кетдида Ўзбекистон одамлари. Қурилишдаги нарх-наволар ҳам тушиб кетаяпти. Ўзбекистондаги нарх-наволар билан бир хил бўлиб қолаяпти бир хил пайтлари. Олдин нарх-навосига ютардик. Мана шунақа муаммолар бўлаяпти. Бунинг устига газ йўқ, свет йўқ, совуқ. Ўтган йил ўтин олган эдик. Бу йил ҳам ўтин яна қимматлашди. Кўмир умуман ëнмайди. Ичидан тош чиқади. Озодликни кўп эшитиб тураманда. Интернетда кўп эшитаман, дейди Озодликка Москвадан қўнғироқ қилган Рустамжон.

http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F66726247&show_artwork=true

Телефонимни тинимсиз эшитишади

Москвада бир неча йилдан бери фаррошлик қилаётган Файзулло ака Самарқанддаги оила аъзолари билан Билайн телефон компанияси орқали сўзлашаётганида ўртада доим кимдир суҳбатни эшитиб туришидан нолиди. Файзулло ака, айниқса, эр-хотин ўртасидаги ҳазилни эшитиш ахлоққа тўғри келмаслигини таъкидлади.

- Мен Самарқандданман. Москвада муҳожирман. Ўзбекистондаги Билайн компанияси жонга тегди. Уйга телефон қилолмайман. Қилсам, операторлар эр-хотиннинг гапини эшитади, пул юборсам эшитади, бу нима аҳвол. Бу бир-икки кунлик гап эмас. Бир йилдан бери шу гап.

Озодлик: Бошқа телефон компанияларидан уриниб кўрмадингизми?

- Олдин Мегафон эди. Кейин сим картамни алмаштириб Билайнга қўйдим. Йиллаб Россияда юрамизда. Хотин, бола-чақа бизларни кўрмайди. Телефон орқали энди ҳазиллашамиз, бир хил пайтлари сўкиб гапирамиз чарчаган пайтимиз. Ҳаммасини эшитадида. Бошқа номер чиқаяпти, Ўзбекистон номери чиқаяпти, деяпти. Шунинг иложи борми тўхтатиш, нима қилишнинг? Сизларга бир илтимос ҳисобида. Эр-хотин гапини эшитишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқку.

Озодлик: Сиз Самарқанддаги аëлингизга телефон қиласиз. Ўртада кимдир эшитади. Шунақами?

- Эшитаяпти. Номерни ҳам ëзиб берди аëлим. Сизга айтишим мумкин.

Озодлик: Сизларнинг суҳбатни кимдир эшитаëтганини аëлингиз қаердан билди?

- Ўзбекистон номери чиқаяптида. Гудок кетганда ҳам бошқача гудок кетади.

Озодлик: Аëлингиз номерини ўзгартирса бўлмайдими?

- Аëлим ҳам ўзгартирди, мен ҳам ўзгартирдим.

Озодлик: Сизларнинг суҳбатни кимдир эшитаëтган бўлса, Билайн компаниясига мурожаат қилмадингларми?

- Ҳозирча мурожаат қилганим йўқ. Очиқдан очиқ сизларга чиқайин дедим. Тўғрисиям шуда энди.

Озодлик: Балки техник ноқислик бўлаëтгандир?

- Техник носозлик бир кун бўлар, икки кун бўлар, 1 йил бўлмайдику.

Озодлик: Энди мурожаат қиласизми Билайнга?

- Эфирга қўйсаларингиз қилиб ўтирмай. Эфирга қўймасаларингиз Билайн компаниясига мурожаат қиламан. Шунинг учун қўнғироқ қилган эдимда. Узр вақтларингизни олганим учун, дейди Москвада бир неча йилдан бери фаррошлик қилаётган Файзулло ака.

**************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

"Эр-хотин телефонда гаплаша олмай қолдик"