Исроил мудофаа вазири зўравонлик кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак.

Фаластин жанггарилари билан Исроил кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда беш киши ўлгани ва қарийб ўттиз киши яраланганидан кейин Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак зўравонлик кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Исроил ҳарбийларига кўра, фаластинлик жанггарилар уюштирган ракета ҳужумида тўрт нафар Исроил аскари яраланган.

Бунга жавобан Исроил армияси танклари Ғазо шаҳридан шарқда жойлашган минтақаларни ўққа тутган.

Фаластинлик шифокорларга кўра, Исроил танклари ҳужумида тинч аҳолидан беш киши ўлган, 26 нафари яраланган.