Самарқандга учувчи самолётлар учун чипта нархининг арзонлагани "Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг “Афросиёб” тезюрар поезди билан рақобатга дош бера олмагани билан изоҳланмоқда.
Самолётлар тезюрар поезд билан рақобатга дош бермади
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 20 ноябрдан бошлаб Тошкент-Самарқанд-Тошкент рейслари учун чипталар нархини икки баробарга арзонлатди.
Компаниянинг ўзини таништирмаган ходимига кўра, йўловчилар жорий йилнинг 31 декабригача арзонлаган нархда Самарқандга учиши мумкин.
- Бугун Самарқандга учадиган рейслар нархи эконом классга 98 минг сўмдан сотилаяпти. Эртадан арзонлаган нархда сотамиз. Эконом класс 40 минг атрофида бўлади. Энди доллар курси ўйнаши ҳисобига бир-икки сўм фарқ қилади, деди компания ходими.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг нарх-наъво учун масъул бўлган Тижорат департаменти мулозимлари Самарқанд рейслари учун чипталар нархининг кутилмаганда икки баробарга арзонлашини расман изоҳлашдан бош тортди.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F68133188&show_artwork=true
Лекин “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Молия-иқтисод департаментининг исмини ошкор қилмаётганимиз ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда бунинг сабабини шундай изоҳлади:
“Биласизми, Talgo поездлари келгач, кўпчилик самолётда учмай қўйди. Самарқандга йўловчиларимиз сони камайгани бор гап. “Афросиёб” поезди чиққандан буён рақобатга бардош бера олмаётганимиз аниқ. Биз билетлар нархини арзонлаштириш орқали йўловчиларни яна самолётда учишга жалб қилмоқчимиз. Ҳозирча вақтинча арзонлатдик. Балки кейинроқ бошқа йўлларини ҳам ўйлаб кўрамиз. Энди рақобат ўйини деган гап ҳам бор”, деди микрофонсиз суҳбатда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ходими.
Озодлик мухбири Самарқандга учувчи йўловчилар сони қанчага камайгани борасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”дан маълумот ололмади.
Самолётнинг арзонлагани темир йўлчиларни ташвишлантирмайди
20 ноябрдан бошлаб Самарқанд рейслари учун белгиланган 40 минг сўмлик нарх “Афросиёб” поездлари чиптасидан 15 минг сўмга арзондир.
“Тошкент” темир йўл вокзалидан олинган маълумотга кўра, “Афросиёб” поездлари Самарқандга ҳафтанинг иш кунларида бир марта, шанба-якшанба кунлари эса икки мартадан қатнаяпти.
"Эконом классга билет 55 минг сўм. Ҳар кун йўловчилар етарли. Ҳатто, бир кун аввал сотиб олмасангиз, эртасига жой топилмаслиги ҳам мумкин. Бизни "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг самолётлар пулини арзонлатгани ташвишга солмайди. Ким хоҳласа, самолётда учади, ким хоҳласа, поездда юради", деди “Тошкент” темир йўл вокзали ходими Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатда.
Тезюрар электропоезд Тошкент-Самарқанд ўртасидаги 344 километрлик масофани 2 соату 30 дақиқада босиб ўтмоқда.
Самарқандга иккита тезюрар поезд қатнаяпти
Испаниянинг Talgo ширкатидан сотиб олинган биринчи тезюрар поезд 2011 йил 22 июл куни Ўзбекистонга олиб келинган ва 2011 йилнинг октябридан қатновга қўйилган эди.
Talgo-250 русумли иккинчи электр тезюрар поезди эса 2011 йил 9 декабр куни Тошкентга келтирилган.
“Афросиёб”, деб номланган тезюрар поезднинг бир йилда қанча йўловчига хизмат кўрсатаётгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари маҳалллий рейслардан ташқари дунёнинг қирқдан зиёд шаҳрига парвозларни амалга оширади.
Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 18 минг 517 та рейсни амалга оширган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди