Хорватия собиқ бош вазири 10 йилга қамалди

Хорватия собиқ бош вазири Иво Санадер 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Загребдаги маҳкама Санадерни икки ширкатдан пора олганликда айбли деб топди.

Жумладан, собиқ бош вазир 2008 йилда Хорватияда бизнесни бошламоқчи бўлган Венгриянинг нефт ширкатидан 10 миллион доллар олгани судда исботланди.

Прокурор Санадерга 15 йил тайинлашни сўраганди. Собиқ бош вазир маҳкама давомида ўзига қўйилган айбловларни тан олмади ва ҳукм юзасидан юқори инстанцияга арз қилишини айтди.