Тел-Авивда автобус портлади, камида 15 одам жароҳатланди

Бугун Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида автобус портлади. Камида 15 одам жароҳатлангани, улардан беш нафарининг аҳволи оғир экани ҳақда хабарлар бор.

Исроил полициясига кўра, портлаш террор амали бўлиши мумкин. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.