Россия: ПАРНАС ҳам мухолифат юришига қўшилмоқчи

ПАРНАС лидерларидан бири Борис Немцов.

Россиянинг мухолифатдаги ПАРНАС партияси 15 декабр куни Москвада ўтказиладиган “Озодлик марши”да иштирок этишга қарор қилди.

Партия раҳбарлари мухолифат томонидан уюштирилаётган бу тадбир ПАРНАС дастури ва мақсадларига мувофиқ келишини билдирганлар.

“Сўл жабҳа” мувофиқлаштирувчиси Сергей Удалцовга кўра, Москвада “Озодлик марши”ни ўтказиш учун ариза пойтахт мэриясига кейинги ҳафта охирида топширилади.