Мисрда Қоҳира Ҳакамлар клуби мамлакатдаги барча суд ва прокуратура ходимларини президент Муҳаммад Мурсийнинг давлат раҳбари ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги декретига қарши зудлик билан иш ташлашга чақирди.
Ҳакамлар давлат раҳбарини мазкур фармонни бекор қилиш ва президент Ҳусни Муборак пайтида ишлаган бош прокурорни лавозимига қайта тиклашга даъват қилдилар.
Миср мухолифатининг таниқли намояндаси Муҳаммад ал-Барадей Мурсий ўзининг «диктаторлик» қароридан воз кечмагунича у билан мулоқот қилиб бўлмаслигини билдирди. Ал-Барадей фуқаролик бўйсунмаслиги бўйича тинч акциялар ўтказишни таклиф қилди.
Мурсийни қўллаб-қувватловчи «Мусулмон биродарлар» исломий ҳаракати ўз тарафдорларини сешанба куни Қоҳирада оммавий намойиш ўтказишга чақирди.
Президентга қарши бўлган гуруҳлар ҳам сешанба куни Қоҳирада норозилик намойиши ўтказишни режаламоқдалар.