Германияда ногиронлар ишлаётган устахона ёниб кетди

Германия жанубий-шарқида жойлашган Титизее-Нойштадт шаҳридаги устахонада чиққан ёнғин туфайли 14 киши нобуд бўлди, яна олти киши тан жароҳати олди.

Полиция маълумотларига кўра, душанба куни бу шаҳарда ногиронлар ишлайдиган устахона ёниб кетган.

Ёнғин устахона омборида портлаш содир бўлгани натижасида чиққан ва тез орада бутун бинони чулғаб олган. Айни пайтда ҳодиса сабаблари текширилмоқда.