Фаластин расмийлари заҳарлаб ўлдирилгани тўғрисидаги гумонларни ўрганиш мақсадида эксгумация қилинган Ёсир Арафатнинг жасади, ундан намуналар олинганидан сўнг қайта дафн қилинганини билдирди.
Фаластин собиқ раҳбари Ёсир Арафат 2004 йил Парижда вафот этган эди. Бироқ унинг ўлими сабаблари баҳсларга сабаб бўлиб келади.
Араб дунёсида кўпчилик, Фаластиннинг биринчи раҳбари Арафат Исроил томонидан ўлдирилган деган фикрда. Исроил бундай иддаоларни кескин инкор қилиб келади.
2012 йил июлида Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги Радиацион физика институти мутахассислари Арафат ҳаётининг сўнгги кунларида фойдаланган кийимда радиоактив полоний излари аниқланганини эълон қилганидан кейин август ойида Франция магистрати қотиллик бўйича текширув бошлаган.
Арафатнинг жасади сешанба куни эрталаб Рамаллоҳ шаҳридаги мақбарасидан эксгумация қилинган эди.