Ироқда миналаштирилган автомобиллар портлатилди

Ироқда сешанба куни мина ўрнатилган автомобилларнинг портлаши оқибатида камида 29 одам ҳалок бўлди,120 одам жароҳатланди.

Қиркук шаҳрида учта, Анбар шаҳрида иккита миналаштирилган автомашина портлатилган. 19 одам Боғдодда содир этилган портлашларда ўлган. Пойтахтдаги портлашлар шиа масжидлари олдида уюштирлган.