Пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин Мухториятининг “кузатувчи” мақомини “кузатувчи давлат” мақомига кўтариш масаласи овозга қўйилади.
Аксар давлатлар Фаластиннинг мақоми кўтарилишини ёқлаб овоз беришини айтган. АҚШ ва Исроил аллақачон бунга қарши чиққан.
БМТ Бош Ассамблеясининг 29 ноябр кунги йиғилишида Ассамблеяга аъзо бўлган 193 давлат вакилларининг аксари Фаластинни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Европанинг қатор давлатлари, жумладан, Франция ҳам 27 ноябр куни Фаластинга “кузатувчи давлат” мақоми берилиши юзасидан Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос киритган аризани қўллаб-қувватлашини билдирди.
Сешанба куни Фаластиннинг БМТдаги вакили Риёд Мансур овоз бериш “тарихий воқеа бўлиши”ни айтди.
27 ноябр куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Франциянинг қарори кутилмаган ҳодиса бўлмаганини билдирди.
Вазирлик матбуот котиби Йигал Палмор Бош Ассамблеядаги овоз беришдан кейин тинчлик музокараларини қайта бошлаш имконияти “қоронғулашиши”дан огоҳлантирди.
Палмон Фаластиннинг ҳаракати Исроил билан эришилган келишувларга “буткул зид экани”ни айтди.
Сешанба куни Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд Фаластиннинг хатти-ҳаракатини “хатолик”, деб атади.
Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича БМТ вакили Роберт Серри 27 ноябр куни Ню Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош Ассамблея аъзоларини масъулият билан овоз беришга чақирди.
- Фалатин давлати тузиш фурсати аллақачон етиб келган ва бу халқларнинг легитим орзуларини амалга ошириш ҳамда минтақада устувор барқарорликни таъминлаш йўлидаги энг муҳим омилдир. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун барчани ўз қарорлари оқибатидан огоҳ бўлиши ва масъулият билан овоз беришига умид қилади, деди Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича БМТ вакили Роберт Серри.
Сешанба куни Британиянинг БМТдаги элчиси Марк Лайалл Грант ўз мамлакати овоз бериш ҳақида қарор қабул қилмаганини айтди.
Cbsnews.com Интернет нашри хабарига кўра, Португалия Фаластинни қўллаб овоз беради. Швейцариянинг ҳам шундай қилиши кутилмоқда.
Бироқ Германия Бош Ассамблея йиғилишида Фаластинга “кузатувчи давлат” мақоми берилишига қарши овоз бериши ёки бетараф қолиши кутилмоқда.
27 ноябр куни Австралия Бош вазири Жулия Гиллард эълон қилган баёнотда Австралия овоз беришда қатнашмаслиги билдирилган.
БМТ Хавфсизлик кенгашидан фарқли равишда 193 давлат аъзо бўлган Бош Ассамблеяда вето қўйиш тартиби жорий қилинмаган.
Шу кунга қадар Бош Ассамблеясининг учдан икки қисмидан кўпроғи, яъни 132 давлат Фаластинга “кузатувчи давлат” мақоми берилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.