Бишкеклик ҳуқуқ фаоллари Ўш қирғинида айбланаётган ўзбекни ҳимоя қилмоқда

Бишкекдаги “Қилим шами” ҳамда «Очиқ позиция» ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Ўш қирғинида айбланибуч йилдан бери тергов қилинаётган ўзбек миллатига мансуб Дилмурод Ҳайдаров иши қайта кўриб чиқилишини талаб қилишмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Дилмурод Ҳайдаров Ўш қирғини кунлари қирғиз, ўзбек ва хитой миллатига мансуб камида 50 одамни қутқариб қолган. Бироқ уни солиқчини ўлдирганликда айблашиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари солиқчи ўлдирилган вақтда Дилмурод Ҳайдаров бошқа жойда бўлганини тасдиқловчи ҳужжатлар ва гувоҳлар мавжудлигини, бироқ суд бу далилларни инобатга олмаганини билдирмоқдалар. Ҳуқуқ ҳимоячилари Дилмурод Ҳайдаров ишининг одилона кўриб чиқилишига эришишмоқчи.