Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 2010 йил қирғинида иштирок этганликда айбланиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган яна бир ўзбекнинг иши Жалолобод вилоят судида аппеляция тартибида кўриб чиқилмоқда.
Шамсиддин Ниёзалиев 2010 йилнинг 13-14 июн кунлари Бишкек – Ўш йўлининг Санпа деб аталувчи қисмида бир гуруҳ одамлар билан ўндан ортиқ фуқаронинг ўлдирилишида иштирок этганликда айбланмоқда. 25 октябрда Сузоқ туман суди унга нисбатан умрбод қамоқ жазосини белгилаган эди. 28-29 ноябрда Жалолобод вилоят суди аппеляция тартибида бу ишни ўрганиб чиқди ва жараённи 4 декбарда давом эттиришга қарор қилди.
Шамсиддин Ниёзалиев 2010 йилда Санпа воқеасида иштирок этганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган эди. У 2012 йилнинг январ ойида Қозоғистонда қўлга олинган ва Қирғизистонга топширилган.
Шамсиддин Ниёзалиев суд жараёнида ўзининг айбсиз эканини, Ўш воқеаси бошланишидан деярли бир ой олдин иш билан Ўзбекистонга кетгани, кейин эса Россияга бориб ишлаганини билдирган.
-Мен 2010 йилнинг 20 майида Ўзбекистонга кимёвий ўғит олиб келиш учун ўтганман. У ерда мен икки ойлик пропискага туриб, Фарғона шаҳрида яшаганман, -деди Шамсиддин Ниёзалиев.
Бироқ давлат айбловчиси 2010 йил апрел воқеаларидан сўнг Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини ёпиб қўйганини далил қатори келтириб, Ниёзалиев Ўзбекистонда яшаганига шубҳа билдирди. Давлат айбловчиси Абдуманоп Темиркулов Ниёзалиевдан “Агар Санпа воқеасида қатнашмаган бўлсангиз нега 2 йил қочиб юрдингиз? Нега уйингизга қатймадингиз?” деб сўради.
-Менга акам “Мен воқеаларда қатнашмасам ҳам мелисага олиб кетишиб, роса калтаклашиб айб қўйишмоқчи бўлишаяпти, Сен келмай тур”, деб айтган эди. Шунинг учун мен сабр-тоқат қилдим, -деб жавоб берди саволга Шамсиддин Ниёзалиев.
Бироқ айблов томонининг билдиришича, Шамсиддин Ниёзалиевни Санпа воқеасида иштирок этганини кўрган гувоҳ бор ва улар бу ҳақда ёзма кўрсатмаларни берганлар. Мазкур иш юзасидан жами 49 гувоҳ бор. Улардан 44 нафари айблов томони, 5 нафари эса ҳимоя томони гувоҳларидир. Ҳимоя тарафи гувоҳлари 28-29 ноябрда ўтган суд жараёнида Шамсиддин Ниёзовни 2010 йилнинг 12 июнида Ўзбекистондаги қочинлар лагерида кўргани ҳақида гувоҳлик берди.
Жабрланувчи қаторидаги 44 гувоҳдан бирортаси судга келмагани сабабли жараён 4 декабрда давом этадиган бўлди.
2010 йилнинг 12-13 июн кунлари Сузоқ туманидаги “Санпа” пахта заводи яқинида маҳаллий ўзбеклар Бишкек-Ўш йўлини тўсиб, йўлга мазут тўккан ва уларнинг назарида Бишкекдан Ўшга ўзбекларга қарши уруш қилиш учун келаётган қирғизлар машиналарини тўхтатиб, уларни ўлдирган. Натижада 10 киши ўлдирилган, 2 киши бедарак йўқолган, 9 машина ёқиб юборилган.
Мазкур иш юзасидан муқаддам 19 одам судланиб, улардан 17 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.