Мисрда намойишлар давом этмоқда

Мисрда жума куни минглаб одамлар норозилик намойишлари ўтказиш учун яна кўчаларга чиқди.

Пойтахт Қоҳира ва бошқа шаҳарларда ўтказилган намойишларда фуқаролар Миср президенти Муҳаммад Мурсий ўз ваколатларини кенгайтирувчи қарорни имзолаганига норозилик билдиришда давом этмоқда.

Норозилар мамлакат янги Конституцияси лойиҳасига ҳам ўз эътирозларини билдирмоқда. Конституция лойиҳаси жума куни исломчилар томонидан назорат қилинаётган Конституциявий ассамблея томонидан тақдим этилган эди.

Мурсий мазкур лойиҳани мана шу дам олиш кунлари имзолаши кутилмоқда. Шундан сўнг Конституция лойиҳаси юзасидан референдум ўтказилади.