Исроил босиб олинган Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ва Қуддус шарқида уч мингта янги уй барпо этмоқчи.
Исроилда нашр қилинувчи “Гаарец” газетасининг нуфузли ҳукумат амалдорларига таяниб хабар беришича, уйлар, жумладан, Қуддус ва Маале-Адумим шаҳарлари оралиғида ҳам қурилади.
Бу хабар БМТ Бош ассамблеяси Фаластин мухториятига “кузатувчи давлат” мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилганидан бир кун ўтиб пайдо бўлди. Фаластинга давлат мақомининг берилиши қарорини 138 давлат қўллади, 9 давлат, жумладан, АҚШ ва Исроил қарши овоз берди, 41 давлат эса холис қолди.