Қўл телефони орқали илк бор матн, яъни, SMS (Short Messaging Service) жўнатилганига 20 йил тўлди.
1992 йилнинг 3 декабр куни британиялик 22 ёшли инженер Нейл Папворт “Merry Christmas” деб ёзилган илк SMSни ўз компютеридан дўстининг қўл телефонига жўнатган.
Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда қўл телефонига эга ҳар бир одам ҳафтасига 50та SMS жўнатади.
Дунё бўйича йилига бир неча триллион SMS жўнатилишидан алоқа ширкатлари 112 миддиард доллар фойда кўрмоқда.
Бироқ одамлар Facebook ва Twitter каби ижтимоий тармоқлар орқали кўпроқ мулоқот қила бошлагани сабабли 2012 йил биринчи ярмида SMS жўнатилиши бир оз камайган.