АҚШда ишсизлик камайди

АҚШда сўнгги тўрт йил ичида ишсизлик даражаси энг паст кўрсаткични ташқил қилди.

АҚШ меҳнат вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, ноябр ойида ишга яроқли америкаликларнинг 7,7 фоизи ишсиз қолган. Бу ўтган ойларга нисбатан 0,2 фоизга камдир.

Ноябр ойида АҚШда 146 минг янги иш ўрни ташкил этилган.