Ғазоликлар ҲАМАС ташкил этилган санани нишонлашга тайёрланмоқда

ҲАМАС ҳаракати раҳбари Ҳолид Машъал.

ҲАМАС ҳаракати ташкил этилганининг 25 йиллигини нишонлаш учун минглаб фаластинлик Ғазо шаҳрига тўпланмоқда.

Ғазо Секторига илк бор ташриф буюрган ҲАМАС лидери Ҳолид Машъалнинг омма олдида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Шанба кунги тантанали маросимда Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Фатаҳ партияси вакиллари ҳам иштирок этиши режаланган.

Жума куни Ғазода сўзлаган Машъал ўз ташкилоти Фатаҳ билан ярашиш йўлидан боришига ваъда берди.