Қатар пойтахти Доҳада шанба куни қарийб икки юз давлат вакили Киото протоколи яроқлилик муддатини 2020 йилгача чўзишга келишиб олди.
Атроф-муҳитни иссиқхона газларидан ҳимоя қилиш учун 1997 йилда қабул қилинган бу муҳим халқаро ҳужжат шу йил охиригача амал қилиши керак эди.
Глобал исишга қарши кураш учун халқаро ҳамжамиятда бундан бошқа мажбурий шартнома йўқ.
Канада, Япония, Янги Зеландия ва Россия мазкур протокол моддаларини бажармаяпти, АҚШ эса бу ҳужжатни ратификация ҳам қилмаган.
Доҳадаги анжуман иштирокчилари 2015 йилда барча мамлакатларни қамраб оладиган ҳамда 2020 йилдан кейин Киото протоколи ўрнини эгаллаши лозим бўлган янада кўламлироқ халқаро шартнома қабул қилиш истагини билдирдилар.