Келаси ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда чет тилларни, асосан инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфидан бошланади. Президент Каримов бу хусусдаги қарорини 10 декабр куни имзолади.
Қарордан мақсад
Бу ҳақда ҳужжатда мана бундай дейилган:
“…ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш...”дир.
Ҳужжат билан мана бу ерда тўлиқ танишиш мумкин.
Эътиборингизни қарорнинг Ўзбекистон ҳукумати чет тилларни ўқитишга нақадар эътибор бераётганини кўрсатувчи бир-икки бандига қаратмоқчимиз.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F70832429&show_artwork=true
Чет тили ўқитувчиси бошқа ўқитувчилардан кўпроқ маош олади
Президент қарорининг 7 бандида бундай дейилган:
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг чет тиллар ўқитувчилари ва муаллимларига қонун ҳужжатлари билан белгиланган рағбатлантирилувчи тўловлар ва қўшимчаларни ҳисоблашда, уларнинг лавозим маошлари таркибига киритган ҳолда қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида уларнинг тариф ставкаларига 30 фоиз ва бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз ставкалари миқдоридаги ҳар ойдаги қўшимчалар қўшиб беришни белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин”.
Мультфильмларни инглизча субтитрлар билан кўриш мумкин бўлади
Бу ҳақда Президент қарорининг 9 бандида мана бундай дейилган:
“…телевидение, шу жумладан маҳаллий телеканаллар орқали болалар ва ўсмирларни хорижий тилларга ўргатиш бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда уларни трансляция қилиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданияти, жаҳон илми ва техникасига бағишланган илмий-оммабоп хорижий бадиий ҳамда мультипликациявий фильмларни ўзбек тилидаги субтитр ёрдамида, мунтазам кўрсатиб боришни амалга ошириш (таъминлансин);”
Рус тили нима бўлади?
Президент қарорида бу хусусда алоҳида бир гап йўқ. Ҳужжатнинг биринчи банди: “Белгилаб қўйилсинки, 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб: республиканинг барча ҳудудида чет тилларни, асосан, инглиз тилини ўрганиш...”, деб бошланганидан келиб чиқилса, келаси ўқув йилидан бошлаб ўзбек мактабларида рус тили ўрнини инглиз тили олади, деб тахмин қилиш мумкин.
Қарор ижросини таъминлаш учун ресурслар етарлими?
Ўзбекистон Президенти фикрича, етарли. Бу ҳақда қарорда мана бундай дейилган:
“Мустақиллик йилларида 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар ўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5-9 синфлари учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари жиҳозланди”.
“Инглиз тили ўқитувчилари кўпайиб қолган”
Бу гапни жиззахлик бир инглиз тили ўқитувчисидан эшитдик.
Озодлик: Шу пайтгача чет тили оддий ўзбек мактабларида нечанчи синфдан ўқитиларди?
- 4-синфдан ўқитиларди.
Озодлик: Кейинги йиларда инглиз тили ўқитувчилари камайдими ë кўпайдими?
- Кўпаяяпти.
Озодлик: Болаларнинг инглиз тилига қизиқиши қандай кейинги йилларда?
- Жуда ҳам яхши. Сайтларга кириб бемалол инглиз тилида мулоқот қилаяпти интернет билан. Қизиқиши яхши.
Озодлик: Қизиқишининг сабаби нимада?
- Сабаби чет тилини ўргансак, жаҳонга чиқиш қилсак, жаҳон нималарини ўзимиздан ривожлантирсак ўрганиб келиб, деди жиззахлик инглиз тили ўқитувчиси.
Жаҳон аҳолисининг ярмидан кўпи ўзаро инглизча тиллашмоқда
Википедия ресурси маълумотларига қараганда, Интернетдаги сайтларда эълон қилинган материалларнинг 57 фоизи инглиз тилида.
Қиёслаш учун: рус тилидаги материаллар 5%, француз тилидагиси 4%, немис тилидагиси 7% холос. Демак, рус тилидаги материаллар миқдори 5% экан, ўзбек тилидаги материаллар миқдори қанча эканини тахмин қилиш қийин бўлмайди.
“Тил ўргатувчи марказлар кўпаймоқда”
Бу фикрни Тошкентдаги тижорий ўқув марказларидан бирининг ўқитувчиси айтди.
Унинг айтишича, инглиз тилини мактабдаги дарсларга қўшимча тарзда ўрганишни истаётган болалар йилдан йилга ортиб бормоқда.
Суҳбатдошимиз ишлайдиган марказда инглиз тили ўрганувчи 14 га кирмаган болаларнинг бир ойлик ўқиши 48 минг сўм туради.
Ота-онаси ойига 48 минг сўм тўлаган ўқувчи 8 кишилик гуруҳ таркибида 1,5 – 2 соатдан ҳафтасига 3 марта дарс олади.
62 минг сўм
Бу миқдордаги пулни катталар билан ишлайдиган репетиторлар олади.
- Бизда катталар учун ҳам инглиз тили курслари бўлиб, чет элда ўқиб келган мутахассислар дарс беради, деди Тошкентдаги тижорий ўқув марказларидан бирининг ўқитувчиси.
“Ўғлимнинг ойлигини тўлиғича неварамнинг репетиторига бераяпмиз”
Бу ўзини Фарида опа, деб таништирган тошкентлик опанинг сўзлари.
- Репетиторга соатига 10 доллар тўлаяпти. Бир кунда икки соат ўтади. Бир хил пайти 5 кун келади. Мана бу ҳафта тўрт кун келди.
Озодлик: Неварангиз неча ëшда?
- 8 ëшга энди тўлади.
Озодлик: Нима учун айнан инглиз тилини танладинглар?
- Ўзи хоҳладида. Ўзи яхши кўради. Ўзи ҳам ақлли болада. Репетиторсиз ҳам ўзи бошлаб қўйган эди. Барибир Ўзбекистонда ҳозир иш топиш қийинку. Шунинг учун келажагини ўйлаб ўқитаяпмизда.
Озодлик: Сизга ўхшаб неварасига инглиз тилини ўргатаëтган ота-оналар кўпми?
- Какой там кўп. Кўпларининг моддий имкониятлари бунга йўл қўймайдику. Масалан, менда ҳозир битта ўғлимнинг ойлиги тўлиғича кетаяптида. Китоблари бор роса қиммат. Ҳар икки ҳафтада янги китоб олишимиз керак.
Озодлик: Демак, кўпчиликда фарзандига инглиз тили ўргатиш истаги бор, лекин имконияти йўқ?
- Қийинку бунақа пул топиш Ўзбекистонда. Биласизку ойликларимиз ўзи 200 доллар. Битта репетиторга 400-500 доллар беришингиз керак ойига.
Озодлик: Президент кеча қарор чиқарибди чет тилларини чуқурроқ ўргатиш тўғрисида. Бу қарорга муносабатингиз қандай?
- Бизлар ҳали уни эшитмадик. Мана ҳозир сизлардан эшитаяпмиз. Бориб суриштирамиз. Лекин буларнинг мактабида ҳали ўқитиш йўқ 2-синфда. Агар шунақа қилган бўлса, роса яхши бўлибди. Ҳамма болалар хоҳлайди ўқишни, деди тошкентлик Фарида опа.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди