Британия Бош вазири Дэвид Камерон ўз мамлакати 2013 йил охиригача Афғонистондан 3800 нафар ҳарбийсини олиб чиқишни режалаётганини айтди.
Британиянинг Афғонистонда қоладиган 5200 нафар аскарнинг 2014 йил охиригача олиб чиқилиши мўлжалланган.
Ҳозир Афғонистонда Британиянинг тўққиз минг ҳарбийси бор.
19 декабр куни Британия парламентида сўзлаган Камерон 2014 йилдан кейин Афғонистонда Британиянинг кам сонли ҳарбийлари қолиши ва улар Афғонистон ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказишда ёрдам беришини айтди.
Британия АҚШдан кейин Афғонистонга энг кўп қўшин киритган иккинчи давлат ҳисобланади.
2001 йилдан бери Афғонистонда 430 нафар британиялик ҳарбий ҳалок бўлган. 15 декабр куни Франция Афғонистондан жанговор акарларини олиб чиқиш ишларини тугатди.