Россиянинг МТС мобил алоқа компанияси ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш юзасидан Ўзбекистон билан “интенсив” сўзлашувлар олиб бормоқда.
Бу ҳақда бугун “Система” корпорацияси раҳбари Владимир Евтушенковдан олинган маълумотга таяниб, ИТАР-ТАСС агентлиги хабар қилди.
“Сўзлашувлар жараёни кетмоқда, лекин бу жараён келаси йил бошигача давом этадиганга ўхшаб турибди”, деган Евтушенков агентлик мухбирига.
Унинг айтишича, компания Ўзбекистонга қайтган тақдирда ҳам, шароитлар аввалгидай бўлмаслиги мумкин.
Евтушенков Ўзбекистон ҳукумати МТСга нима таклиф қилажаги тўғрисида бир нима дейишга қийналган, лекин у Ўзбекистон “ҳукумати даражасида, ҳукумат комиссияси даражасида интенсив мулоқотлар олиб борилмоқда”, деди. Айтишича, бу масала ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳам кўтарилган. “Бир-икки, боринг ана уч ой олдинроғу кейинроқ – бундан бир нарса ўзгариб қолмайди”, деган Евтушенков.
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 17 июл куни “Ўздунробита” мобил оператори фаолиятини вақтинча тўхтатган, 31 июл куни эса Тошкент шаҳар хўжалик ишлари бўйича суди “МТС-Ўзбекистон” бренди остида ишлаган “Ўздунробита”ни лицензияларидан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.