Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида истиқомат қилган 4 диндор ҳозир Швециядаги шифохонада қолаётган таниқли имом Обид қори Назаровга алоқадорлик айби билан ҳибсга олингани айтилмоқда.
Тошкентда ўзбекистонлик таниқли уламо Обидхон қори Назаровга эргашганликда айбланиб, тўрт диндор ҳибсга олинган.
Озодликка шу кунда берилган хабарга кўра, тошкентлик йигитлар шу йилнинг ноябр ойида ҳибсга олинган ва уларнинг яқинларидан бу ҳақда сир сақлаш талаб қилинган.
Диндорларнинг яқинларидан олинган хабарга кўра, ҳибсга олинганлар — Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилган 39 яшар Абдурашид Хорунов ва 45 яшар Шуҳрат Тожибоев, Олмазор туманида истиқомат қилган 33 яшар Бобур Каримов ва 45 яшар Аҳмаджон Каримовлардир.
Булар ноябр ойи давомида бирин-кетин ҳибсга олинган ва уларнинг яқинларидан олинган маълумотга кўра, ҳибсга олиш жараёни ноқонуний тарзда амалга оширилган.
Ҳибс қилинганларнинг яқинлари Озодликка интервю беришни истамади. Аммо, бу ҳолатдан яхши хабардор бўлиб турган ўзбекистонлик собиқ имом Аҳмаджон Валиев баъзи бир тафсилотларни маълум қилди.
- Ҳозир уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги биносининг ертўласида. Уларга босим ўтказилгани аниқ. Аммо, у ердаги аҳвол кўпчилигимизга маълум, мен уларнинг қийноққа солинаётганига шубҳа қилмайман. Улар Обид қори Тошкентда имомлик қилиб юрган пайтида у кишининг масжидига қатган тақводор йигитлар эди, деди Аҳмаджон Валиев.
Қуйида у киши билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз ва барча тафсилотлар билан танишиб олишингиз мумкин.
Обид қори Назаров ўтган йилнинг 22 февралида Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйи йўлагида номаълум қуролли томонидан отиб кетилганди.
54 ёшли Обидхон қори Назаров ҳамон шифохонада комада ётибди.
Обид қори Назаровнинг Ўзбекистондаги фаолиятини узоқ йиллар давомида кузатган ва у кишининг шахсини яқиндан таниган Аҳмаджон Валиев унинг халқ орасида танилиши сабаби мусулмонлар, умуман, Ўзбекистон фуқароларининг ҳаëти билан ҳамоҳанг юриши бўлган, деб ҳисоблайди.
1995 йилларга қадар анчагина эл оғзига тушиб улгурган Обид қори Назаровнинг илк шов-шувли маърузаларидан бири эса Тошкент аэропортидан ўғирлаб кетилган таниқли уламо Абдували қори Мирзаев ҳақида бўлган эди.
- Кимки агар олимни, дин олимини ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ табиатан ëқтирмаса у кофир, у мунофиқ агар мусулмонман, деб юрган бўлса. Совет империяси пайтида Худони сўкканлар бўлди. Лекин ўша коммунистлардан бирортаси бирорта олимни ўғирлаб кетмади, деган эди Обид қори Назаров.
Ўшандан кейин Обид қори Назаровга нисбатан махсус хизматларнинг очиқ-ошкор таъқиблари бошланган эди.
1996 йилнинг ёзида расман имомликдан олинган Обид қори Назаровга нисбатан 1998 йилнинг 5 мартида жиноий иш қўзғатилди.
У кишига Ўзбекистон ЖК нинг 159-, 244-, 216-моддалари асосида Ўзбекистон Конституцион тузумига тажовуз, таъқиқланган диний ташкилотлар тузиш ва унга раҳбарлик қилиш, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш ва диний экстремизм, яъни “Ваҳҳобийлик” оқимига алоқадорлик ҳақидаги айбловлар қўйилди.
Кейин эса юртни тарк этишга мажбур бўлган уламо 2000 йилдан то 2006 йилгача Қозоғистонда, 2006 йилдан кейин расман қочқин, деб тан олиниб, Швецияда яшай бошлаган.
2012 йилнинг 22 февралида у кишига нисбатан Швециядаги уйи подездида суиқасд уюштирилди. Бу ўзбек имомлари орасида кенг танилган уламога нисбатан хорижда ушютирилган илк суиқасд бўлди.
Швеция прокурори Кристер Петерссон фикрича, имомга қилинган суиқасд унинг сиёсий ва диний фаолияти билан боғлиқ, бироқ уни ўлдириш ортида Ўзбекистон ҳукумати ва унинг махсус хизмати турибди¸ деган иддаони аниқ тасдиқлайдиган далил ҳозирча йўқ.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди