Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим ҳудудлари қайта аниқланиши мумкин

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг айрим ҳудудлари яна қайтатдан аниқланиши мумкин. Бу ҳақда Озодлик радиосига Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини аниқлаш ҳукуматлараро комиссияси раиси Қурбанбай Искандеров маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон томони айрим чегара ҳудудлари нотўғри белгиланиб қолганини билдириб, бу ҳудудлар масаласини қайта кўриб чиқишни таклиф қилаётир. Бундан ташқари ҳали аниқланмаган чегара ҳудудлари масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси 1378 километрни ташкил қилади. Шу кунгача чегаранинг 1007 километригина аниқланган.