"TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи" - ЎЗБЕК ТИЛИДА

"TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи" филмида асосий эътибор Гулнора Каримова ва унинг гумаштаси Гаянэ Авакян шахсиятларига эътибор қаратилади.

Швеция жамоатчилик телевидениеси мамлакат ҳукуматига тегишли TeliaSonera ширкати Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага миллионлаб АҚШ доллари миқдорида пора бергани иддао қилинган ҳужжатли филм ўтган ойда эфирга берилган эди.

"TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи" деб номланган филм швед журналистлари сентябр ойида эълон қилган "TeliaSonera-ўзбек иши" номли ҳужжатли филмнинг давомидир.

Швециялик журналистлар ҳужжатли филмни ўзбек тилига ўгирилган субтитрлар билан Озодлик муштарийлари эътиборига ҳавола қилишимизга рухсат берди.


Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

"TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи"



Журналистлар:
Свен Бергман (Sven Bergman)
Йоахим Дивфермарк (Joachim Dyfvermark)
Фредерик Лорин (Fredrik Laurin)
Тасвирчи/монтажчи:
Ола Кристоферссон (Ola Christoffersson)

Тасвирчилар:
Даниел Броден (Daniel Broden)
Маркус Йунгхард (Markus Junghard)
Томас Форссандер (Tomas Forssander)