Интернетдаги Facebook ижтимоий веб тармоғида Тожикистон ҳукуматига мухолиф полковник Маҳмуд Худойбердиевнинг янги суратлари пайдо бўлди.
Суратлар муҳожиротдаги таниқли тожик журналисти Додожон Атоулло томонидан қўйилган.
Худойбердиев 1992-1997 йилларда Тожикистонда юз берган қонли фуқаролар уруши пайтида дала қўмондони сифатида ном чиқарган.
У 1997 йилда Тожикистонда ҳукумат ва мухолифат ўртасида имзоланган тинчлик битимини тан олмаган ва кўп ўтмай Имомали Раҳмон ҳукуматига қарши исён кўтарган полковник ўз тарафдорлари билан мамлакатдан сиқиб чиқарилди.
Тожикистон Ўзбекистонни исёнчи полковникни дастаклашда айблаб келади. Ҳозирга қадар Маҳмуд Худойбердиевнинг қаерда экани маълум эмас.
Худойбердиев ўз тарафдорлари билан Ўзбекистон ҳудудида бошпана топгани ишонилади.