Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклавларига гуманитар ёрдам етказила бошлади.
Озодликнинг қирғиз хизмати мухбирларининг хабар қилишича, томонлар ўзаро чегараларни очишга келишиб олган.
Шу билан бирга Қирғизистоннинг Ўзбекистон ҳудудидаги Барак қишлоғига ҳам юклар ўтказила бошлади.
Икки давлатнинг чегаралари 5-6 январ кунлари Сўх эксклави чегарасида ўзбекистонликлар билан қирғиз чегарачилари ўртасида чиққан можаро боис қарийб уч ҳафтадан бери ёпиқ қолаётган эди.
Озодликнинг Боткен вилоятидаги мухбирларига кўра, гуманитар ёрдам ортилган юк машиналари Фарғона вилоятининг Водил қишлоғидаги чегара пунктидан ўтказила бошлаган. 47 юк машинасида асосан озиқ-овқат, дори-дармон ва зарурий кенг истеъмол моллари олиб кетилмоқда.
Ҳозирда томонлар чегара назорат пунктлари узлуксиз ишлашини таъминлаш борасида музокаралар ўтказилаётгани айтилмоқда.