Жалолободда 15 феврал куни маҳаллий "7 канал"да ўзбек тилида янгилик дастури узатилишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Норозилар телеканал раҳбариятидан ўзбек тилидаги дастурларни тўхтатишни талаб қилишди.
Телеканал биноси олдига йиғилган элликкка яқин қирғиз миллатига мансуб фуқаролар ўзбекча дастур берилишини кескин қоралаб, вилоятда ўзбек тилида телеянгиликлар узатилишига қарши 8 мингта имзо тўпланганини билдирди.
Телеканал биноси олдида бўлиб ўтган 50 киши иштирокидаги митингни Жалолободдаги Абди Суеркулов номидаги жамоат ташкилоти раҳбари Саримсоқ Бекботоев олиб борди.
-Бундай масалада ўта эхтиёткор бўлиш, етти ўлчаб бир кесиш керак. Биз бу ерга халқ номидан келдик, биз ўзбекча эшиттиришга қарши 8 мингта имзо тўпладик, -деди Саримсоқ Бекботоев.
Митингчилардан айримлари қирғиз ва ўзбек тиллари бир оиладан бўлгани учун бу икки миллат бир-бирини таржимонсиз тушунишини, шунинг учун ҳам ўзбеклар учун алоҳида дастурлар тайёрлашнинг ҳожати йўқлигини айтишди. Уларга кўра, Қирғизистон жанубида қўшни Ўзбекистон телерадиоканаллари етарли даражада трансляция қилинади.
- Ўзбек билан қирғиз бир –бирини тушунмай қолган жойи йўқ. Бундай дастур керакми бугун? Агар кўрсатгинлар келса ўзбек билан қирғизнинг никоҳ тўйларини кўрсатинглар. Бугунги кунда бундай тўйлар кўп бўлаяпти, -деди митингга Сузоқ туманидан келган Бекбўлўт Ибрагимов.
Жалолободдаги "7 канал" раҳбари Алтинбек Жумаевнинг айтишича, ўзбек тилидаги янгиликлар дастури вилоятнинг ўзбекзабон аҳолиси илтимосига кўра тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳани тўрт ой давомида АҚШнинг ЮСАИД ташкилоти қўллаб-қувватлашини билдирган. Айни пайтда ўзбек тилида кўрсатувлар тайёрлаш устида ишланаяпти. Телеканал раҳбари ўзбек тилида телерадио дастурларининг берилиши икки халқ ўртасида 2010 йилдан кейин дарз кетган ишончнинг қайта тикланишига хизмат қилади, деб ҳисоблайди.
- Ўзбек биродаларимиз 2010, 2011, 2012 йилларда бизга жуда кўп мурожаатлар қилишди. Уларнинг биз билан бирга битта мамлакатда яшаётганини тан олишимиз керак. Нега энди мен уларнинг мурожаатларини инобатга олмаслигим лозим? Хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам ўзбеклар биз билан бирга яшаб келган, бундан буён ҳам яшайверади. Уларни биз мажбуран қирғиз тилида гапиртира олмаймиз. Телеканалимизда ўзбек тилида янгиликлар дастурининг берилишида ҳеч қандай ёмонлик йўқ, -деди Алтинбек Жумаев.
Аммо Давлат тил комиссиясининг Жалолободдаги бўлими раҳбари Ипел Асаналиева “7 канал”да ўзбекча дастурнинг намойиш этилишидан норозилар кўп эканини айтди.
- Телефон қўнғироқларига жавоб беравериб жуда чарчаб кетдим. Ҳамма “Сиз қаерга қараяпсиз, нега тўхтатмаяпсиз”, деб савол беради,-деди Ипел Асаналиева.
Жалолободдаги митинг 2010 йилдан бери ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситаларига қарши ўтказилган биринчи намойиш бўлди.
Айни пайтда Қирғизистон пойтахти Бишкекда республика миқёсида ўзбек тилидаги мустақил “Олам” газетаси нашр этилмоқда. Ўш шаҳрида эса кўрсатувлари ва эшиттиришларининг бир қисми ўзбек тилида бўлган “Интимак” телерадиоканали фаолият юритаяпти.