Жанубий Қозоғистон вилоятидаги “Бауржан Конисбаев” божхона постида Ўзбекистон орқали транзит ўтиши керак бўлган 38 та юк машинаси тўхтаб қолди.
Жанубий Қозоғистон вилояти Божхона назорат департаменти маълумотига кўра, Ўзбекистон божхона ходимлари 11 февралдан назоратни кучайтиргани ҳамда Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонга кетаётган товарларни тўлиқ текшираётгани боис шундай вазият юзага келган.
Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган “Яллама” постида божхона ходимлари кунига битта ёки иккита юк машинасини текширишга улгурмоқда холос.
Оқибатда юк машиналари Қозоғистон ҳудудида тўпланиб қолмоқда.
Айни пайтда, Ўзбекистондан келган енгил ва юк машиналари чегарани одатдаги тартибда кесиб ўтмоқда.