Самарқандда чақалоқ сотганликда айбланган икки шифокор беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
"Адолат кўзгуси" газетасига таяниб қатор интернет нашрлари бераётган хабарларга кўра, шифокорлар ота-онаси рад қилган чақалоқларни 1 минг 300 - 1 минг 500 АҚШ долларига сотишга уринаётган пайтда қўлга олинган.
"Боладан воз кечган ота-оналардан бири Ички ишлар органларига хабар берганидан сўнг жиноий гуруҳ фош этилди", деган иқтибос келтирилмоқда "Адолат кўзгуси" газетасидан.

Бу Ўзбекистонда бола сотишда айбланиб, шифокорларнинг жазога тортилганига оид биринчи ҳолат эмас.
2011 йилда Тошкентдаги туғруқхоналарда ишлаган шифокор ва ҳамширалардан иборат 12 кишилик жиноий гуруҳ судланган ва улардан 6 нафари узоқ муддатларга қамоққа ҳукм қилинган эди.
Бу жиноий гуруҳнинг 70та гўдакни сотгани ва болалардан 4 нафари хорижга сотилгани исботлангани расман хабар қилинган эди. Бу жиноий гуруҳ ҳам чақалоқларни 2 ярим мингдан 3 минг АҚШ долларига сотгани аниқланган.