Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги кескинликнинг асосий манбаси бўлиб қолаëтган Роғун ГЭСи лойиҳаси атрофидаги баҳс давом этмоқда. Forbes журналида чиқиш қилган америкалик молиявий таҳлилчи Hilary Kramer Роғун қурилишини Марказий Осиë минтақасини арзон энергия билан таъминлашда ўта муҳим дея баҳолаб¸ Ғарб ҳукуматларини бу лойиҳани қўллашга чақирди.
Аксар ўзбекистонликларга дунëдаги миллиардерлар рўйхатини эълон қилиш билан танилган Forbes журналида эълон қилинган мақола “Роғун тўғонининг аксилтеррор урушидаги аҳамияти” деб номланади.
Сармоя бўйича таҳлилчи Ҳилари Крамер (Hilary Kramer) Тожикистон ҳукуматининг катта иддао билан илгари сураëтган Роғун ГЭСи қурилишини¸ сарлавҳадан кўриниб турганидек¸ АҚШ ҳукумати Афғонистонда 12 йилдан бери олиб бораëтган террорчиликка қарши уруш билан боғлайди.
“Иқтисоди ривожланган сари ëнилғига чанқоқлиги ҳам ортиб бораëтган Тожикистон дунëдаги энг баланд ГЭС қуриш каби тарихий лойиҳани бошлаш арафасида турибди. Бу лойиҳа нафақат Тожикистоннинг ўзи ва минтақадаги яқин қўшнилари¸ балки Афғонистон шимоли ва Покистонни ҳам арзон¸ хавфсиз ва барқарор ëнилғи билан таъминлайди”¸ деб гап бошлайди америкалик молиявий таҳлилчи.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F82172185&show_artwork=true
Муаллифнинг таъкидлашича¸ 2014 йилда АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этгач¸ бутун минтақадаги хавфсизлик вазияти таҳликали вазиятга тушади ва Толибоннинг ўз сафини кенгайтириб¸ ҳокимиятга қайтиш учун қуролли кураш бошлашига имкон туғдиради.
Bloomberg агентлиги ҳозирлаган сўнгги ҳисоботга кўра¸ агар Афғонистондаги демократия ва хавфсизликни мустаҳкам сақлаб қолишнинг аниқ чоралари кўрилмаса¸ Толибоннинг 2014 йилдан сўнг Кобул ҳукуматини қўлга олиши муқаррардир.
Ана шундай таҳлика қаршисида¸ Ҳилари Крамер фикрича¸ нафақат Афғонистон¸ балки унга туташ Марказий Осиë давлатларида ҳам иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш¸ миллионлаб аҳолига бизнес қилиш имконларини бериш белгиловчи рол ўйнайди.
“Арзон ва мўл энергия манбасини яратмай туриб¸ минтақада кенг кўламли иқтисодий тараққиëтни таъминлашнинг иложи йўқ. Оилавий кичик бизнесдан тортиб халқаро корпорациялар ва инфратузилма лойиҳаларига қадар ëнилғисиз ишлай олмайди. Роғун ГЭСи Марказий Осиëдаги ана шундай арзон ва мўл-кўл ëнилғи манбасининг юраги бўлиши лозим”¸ деб баҳс этади америкалик молиявий таҳлилчи.
Муаллифга кўра¸ Роғун ГЭСи қурилишини минтақадаги ëнилғига чанқоқ давлат раҳбарлари¸ қолаверса¸ Осиë Тараққиëт банки ҳам турли келишувлар орқали қўллаб-қувватламоқда. Бу улкан ва минтақа учун ўта манфаатли лойиҳанинг амалга ошишига ҳозирча ягона тўсиқ¸ Крамер таъкидича¸ Ўзбекистон ҳукумати бўлиб қолмоқда.
Аммо¸ таҳлилчига кўра¸ Тошкентнинг Роғун қурилса¸ Вахш дарëси қуйисида жойлашган Ўзбекистон ҳудудларига сув бормай қолиши ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини издан чиқаришига оид хавотирлари асоссиздир.
“70 километрдан кўпроқ қисми тоғлар остидаги туннеллардан ўтувчи Роғун лойиҳаси¸ дарë сувининг Ўзбекистонга узлуксиз оқишини таъминлайди”¸ деб ëзади Ҳилари Крамер.
Шу боис¸ муаллиф таъкидича¸ “Роғун тўғонини тезроқ қуриб¸ ишга тушириш¸ нафақат Тожикистон ва Афғонистон ҳукуматлари¸ балки Халқаро валюта жамғармаси¸ Жаҳон банки ва АҚШ Халқаро ривожлантириш агентлиги каби Америка тизимлари учун устивор вазифа даражасига кўтарилиши лозим.
Ўзбекистон ҳукумати йиллардан бери Роғун ГЭСи қурилишига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда ва бу лойиҳа Амударë қуйи оқимида жойлашган ҳудудлар учун ҳам экологик¸ ҳам иқтисодий фалокат келтириб чиқаришини таъкидламоқда.
Ҳам Тошкент¸ ҳам Душанбе ҳукумати ўзаро музокараларда ҳал этилмай келаëтган бу можаро бўйича якуний хулоса чиқаришни сўраб Жаҳон банки¸ Европа Иттифоқи¸ қолаверса Ғарб ҳукуматларига мурожаат қилган.
Ҳозирга қадар бу масалада ўнлаб расмий баëнот ва ҳисоботлар эълон қилинганига қарамай¸ Роғун бўйича муросавий тўхтамга келингани йўқ.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди