Душанба¸ 11 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда ўзбек мафияси “қирол”ларидан бири сифатида танилган Ғафур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани муносабати билан давлат тизимлари ва криминал дунë ўртасидаги алоқадорлик ҳақида гаплашдик.

Куни-кеча Озодлик манбалари Ўзбекистон жиноят оламидаги энг нуфузли авторитетлардан бири деб кўриладиган Ғафур Раҳимовга нисбатан Жиноят Кодексининг учта моддаси билан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар қилди.
Ишончли манбаларга кўра¸ Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари ва Миллий бокс уюшмаси собиқ раҳбари¸ Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Ғафур Раҳимовни ҳибсга олиш тўғрисидаги Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси буйруғи милиция ходимлари орасида тарқатилган.
http://w.soundcloud.com/player/?url=http%3A%2F%2Fapi.soundcloud.com%2Ftracks%2F82789158&show_artwork=true
Тошкент ИББ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Турғунов имзо чеккан ҳужжатда айтилишича, 62 ёшли Раҳимов Ғафур-Арслонбек Аҳмедович Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси (давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича очилган жиноят иши доирасида қидирувга берилган.
Оддий халқ орасида Ғопирбой¸ Ғафурбой¸ Ғафур мафиоз сифатида ном чиқарган Ғафур Раҳимов номи Ўзбекистон расмий матбуотида йирик тадбиркор ва меценат сифатлари билан қўлланилар эди. Норасмий манбаларга кўра¸ президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова билан давом этган кескинлик ортидан Раҳимов 2010 йилда мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган ваўшандан бери Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилади. Озодлик манбаларига кўра, Ғафур Раҳимовнинг Ўзбекистондаги мулки, жумладан кенг кўламли бизнеси тортиб олинган.
Ғафур Раҳимов ўтган йил АҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро гуруҳ етакчиларига қарши жорий қилган санкциялари рўйхатига киритилган эди.
АҚШ Молия вазирлиги эълон қилган ҳужжатда "Постсовет фуқароларидан ташкил топган “Биродарлик халқаси” (Братва) даги белгиловчи шахс бўлган Ғафур Раҳимов ўзбек уюшган жиноят олами етакчиларидан бири ва у Марказий Осиëда наркотик моддалар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган. Раҳимов дунëнинг йирик наркосиндикатларида героин контрабандаси билан боғлиқ операцияларда қатнашиб келмоқда", дейилади.
Кейинги йиллар давомида Ўзбекистон давлат тизимлари¸ хусусан¸ биринчи оила марҳаматидан мосуво бўлган криминал дунë номдорлари фақат Ғафур Раҳимов билан чекланмайди.
WikiLeaks сайтида эълон қилган АҚШ махфий дипломатик ëзишмаларида “ўзбек криминал дунëси хўжайини” деб баҳо берилган Салим Абдувалиевнинг ҳам¸ норасмий манбаларга кўра¸ кейинги йилларда анча шашти қайтиб қолган.
Хусусан¸ айрим манбалар¸ Гулнора Каримованинг яқин ҳамкоридан асосий душманига айланган МТС-Ўзбекистон ширкати собиқ бошқарувчиси Беҳзод Аҳемдеовни мамлакатдан қочиришга ëрдам берганидан сўнг¸ Салим Абдувалиевнинг ҳам биринчи оила қаҳрига учрагани ҳақида хабар тарқатди.
2000-йиллар охирида жўнатилган АҚШ каблограммаларида узоқ йиллардан бери давлат тизимлари раҳбарлари¸ хусусан¸ вилоят ва туман ҳокимларини белгилаш жараëнида Салим Абдувалиевнинг белгиловчи шахс бўлиб келгани¸ Абдувалиевсиз хориж ширкатларининг ҳам Ўзбекистонга кириши имконсиз экани ëзилган эди. Бу ëзишмаларда¸ Абдувалиевнинг мансабга тайинланиш¸ қолаверса¸ бизнес келишувлари имзолаш учун олинадиган улкан ўлпоннинг катта қисмини давлат амалдорлари¸ хусусан¸ Гулнора Каримовага узатгани айтилади.
Ўзбекистон криминал дунëси авторитетларидан бири деб кўрилган Миродил Жалолов¸ биринчи оилага қарашли экани тахмин қилинадиган Зеромакс ширкати синдирилгач¸ норасмий манбаларга кўра¸ ҳозирда Бекобод қамоқхонасида жазо муддатини ўтамоқда.
Ўзбек мафияси оталари саналган Ғафур-Салим дуоси ва Одилбой баробарида Баҳо шакар (Баҳодир Каримжонов) ва Ботир Раҳимов каби яқинларгача йирик тадбиркор мақомида келган криминал дунë авторитетларининг ҳам давлат раҳбарлари марҳаматидан мосуво қолиб¸ Ўзбекистондан қочиб кетиши ëхуд қамалиши¸ Тошкент ҳукумати ва мафия ўртасидаги муносабатлар табиати ўзгара бошлагани ифодаси сифатида кўрилмоқда.
Мустақиллик йилларидан бери давлат тизимлари ва криминал дунë ўртасида мавжуд бўлиб келган муносабатлар моҳиятини Сиз қандай изоҳлайсиз?
Бу муносабатларда ўрнатилган статус кво нега кейинги йилларда ўзгара бошлади?
Бу ўзгаришни тақозо қилган омиллар¸ Сизнингча¸ нимада?
Ўзбекистон ҳукуматининг¸ халқ оғзида 80-90-йиллардан бери мафиозлар деб аталадиган Ғафур Раҳимов¸ Миродил Жалолов¸ Ботир Раҳимов каби шахсларга нисбатан жиноий иш очишини мамлакатдаги эски мафияга қарши уруш бошлангани ифодаси дейиш мумкинми?
Эски мафия ўрнига келаëтган янгиси борми?
Ўзбек мафияси мамлакат ҳаëтининг қайси соҳаларини¸ қайси усул ва воситалар билан бошқариб келди ëки келмоқда?
Ўзбек мафиясини бошқарадиганлар кимлар?
Ўзбек мафиясининг минтақа қолаверса¸ халқаро мафия тизимлари¸ хусусан¸ классик Сицилия мафияси “la cosa nostra”дан фарқи нимада?
Ўзбек мафиясининг халқаро криминал дунë билан алоқаси ва халқаро майдондаги мақоми қандай?
Ўзбекистондаги асосий мафиозлар рўйхатини тузиш сўралса¸ Сиз бу рўйхатга кимларни қўшган бўлардингиз ? Нима учун?
Душанба¸ 11 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли мулоқотга бевосита қўшилиб¸ бу саволларга оид ўз мулоҳазаларингизни бевосита билдиришингиз мумкин.
Агар Skype манзилларимизга ҳозирга қадар қўшилмаган бўлсангиз¸ марҳамат қилиб¸ OzodSkype ва OzodlikOnline манзилларига сўров юборинг¸ скайпдошларимиз сафига қўшилинг!
http://www.ozodlik.org/externalaudio-AITDFEUSRM/BroadcastProgram/live.html
OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.
OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.
Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!
OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!