Қирғизистон парламенти Ўш қирғини айбдорларини қамоққа олиш ҳақида кўрсатма берди

Қирғизистон парламенти 2010 йилги Ўш воқеаларида расмий Бишкек айбдор деб ҳисоблаётган ўзбек лидерлари Қодиржон Ботиров, Иномжон Абдурасулов, Жалоллиддин Салохутдинов ва Караматхон Абдуллаеваларни қўлга олиш ва Қирғизистонга олиб келиш ҳақида қарор чиқарди.

Қарорда ҳуқуқ-тартиботт узилмаларига мазкур шахсларни қидириб топиш ва ҳибсга олиш ҳақида кўрсатма берилган.

Қодиржон Ботиров Ўш қирғининиг асосий айбдори сифатида ўтган йили Қирғизистон суди томонидан сиртдан судланиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Қодировнинг Швециядан бошпана олгани айтилади. Қолган уч шахснинг қаерда экани номаълум.

Қодиржон Ботиров халқаро оммавий ахборот воситаларида қилган чиқишларида ўзининг бегуноҳ эканини айтиб келади.