Россия Ливан ҳудудидаги суриялик қочқинлар учун 36 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт чоршанба куни Бейрутга етиб келган.
Reuters агентлигининг билдиришича, мазкур юк Россия томонидан суриялик қочқинларга берилган биринчи ёрдам бўлди. Бундан аввал Кремл фақат Сурия ҳукуматинигина қўллаб-қувватлаб келаётган эди.
БМТ маълумотида айтилишича, Ливанда 400 минг суриялик қочқин жон сақламоқда. Ливан ҳукумати қочқинларга ёрдам кўрсатиш илтимоси билан халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилган эди.
Россия апрел охиригача Ливандаги қочқинларга яна уч самолётда инсонпарварлик ёрдами жўнатишни режалаган.