Сурия ҳукумати кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги иддаоларни текшириш учун тузилган БМТ комиссиясини мамлакатга киритмоқчи эмас.
Бу ҳақда давлатга қарашли SANA агентлиги Сурия Ташқи ишлар вазирига таяниб маълум қилди.
Дамашқ БМТ мутахассисларининг бутун мамлакат бўйича текширувлар олиб бориш истагига қарши чиққани айтилмоқда.
Аввалроқ Сурия ҳукумати 19 март куни Алеппо шаҳри яқинида юз берган воқеани текширувдан ўтказиш илтимоси билан БМТга мурожаат қилган эди.
Президент Башар Ассад ҳукуматига кўра, 19 март куни Алеппо яқинида 25 киши ўлимига сабаб бўлган ҳужумда мухолифат кучлари кимёвий қуролдан фойдаланишган.
Мухолифат эса кимёвий қурол ҳукумат ҳарбийлари тарафидан қўлланилганини иддао қилган.
Март ойи оҳирида БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияда кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги иддаолар бўйича текширувлар ўтказилишини билдирган эди.
Суриядаги тўқнашувлар 2011 йилнинг март ойидан бери давом этмоқда. Кузатувчиларга кўра, тўқнашувларда шу кунгача 70 минг киши ҳалок бўлган.