Cўх қамали бекор қилинишига қирғизистонликлар қарши чиқмоқда

Cўх анклави атрофидаги Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларидан бири.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти аҳолиси Ўзбекистоннинг Сўх анклавини Фарғона вилоятининг Риштон тумани билан боғловчи энг яқин чегара бекати очилишига қаршилик қилмоқда.

Боткен вилояти аҳолиси вакилларидан иборат ташаббус гуруҳи Сўх анклави атрофидаги “Газпром”, “Апкан” ва “Қайтмас” чегара ўтказиш бекатлари очиладиган бўлса, йўлларни тўсиб қўйиши ҳақида баёнот тарқатди.

Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Тўқўн Мамитов эса ҳозирча мазкур чегара пунктларини очиш масаласи муҳокама қилинмаётганини билдирди.

Қирғизистон ҳудудидаги Ўзбекистонга қарашли 60 минг аҳоли яшайдиган Сўх анклави жорий йилнинг 5-7 январида содир бўлган чегара жанжалидан сўнг қамал ҳолатида қолган эди. Айни пайтда сўхликларЎзбекистонга айланма йўллар орқали камида 200 километр йўл босиб, бориб келишга мажбур бўлмоқда.